RIVOJLANTIRISH STRATEGIYASI

Жамият стратегияси (иш услуби)

Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

- Ишлаб чиқарилган иссиқлик ва иссиқ сувни аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларига етқазиб бериш орқали жамиятнинг иқтисодий самарадорлигини барқарорлаштириш ва фойда олиш;

- Бухоро шаҳар “Иссиқлик тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш” лойиҳасини Жахон банкининг имтиёзли кредитларини жалб этиш йўли билан амалга ошириш.

- Жамият асосий ускуна ва жиҳозларини капитал таъмирлаш, замонавий энерготежамкор жиҳозларни ва ускуналарни жорий этиш;

- иссиқлик ва иссиқ сув ишлаб чиқариш таннархини қисқартириш ва энергоресурслар харажатини камайтириш мақсадида энерготежамкор технологияларни жорий этиш.

- Жамият ҳудудидаги ер майдони ва бино-иншоотларидан самарали фойдаланиш хамда кушимча даромад олиш;

- Бухоро шахрида "Бухороэнергомарказ" АЖ марказий козонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган холда реконструкция ва модернизация килиш.

- Халкаро экспертларни жалб этган холда иссиклик таъминоти сохасида давлат-хусусий шериклик лойихасини амалга ошириш.

- Жамиятнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштириш, меҳнат жамоаси учун қулай, замонавий шароитлар яратиш, уларнинг иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш;