Jamiyat ustavi

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (06.05.2014й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ олиб боради.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: «Buxoroenergomarkaz» aksiyadorlik jamiyati.

Рус тилида: Акционерное общество «Бухороэнергомарказ».

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

Ўзбек тилида: «Buxoroenergomarkaz» AJ.

Рус тилида: АО «Бухороэнергомарказ».

1.5. Жамият фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган муддатга ташкил этилган.

1.6. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Бухоро шахри, Алпомиш кўчаси, 5 уй. Индекс: 705022.

1.7. Жамиятнинг электрон почта манзили: enmarkaz@umail.uz

1.8. Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.enmarkaz.uz

2. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ

(АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

2.1. Қуйидагилар жамият фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари) ва мақсади ҳисобланади:

- иссиклик энергияси ишлаб чикариш ва ахолига коммунал хизматлари курсатиш;

- улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шугулланиш;

- халк истеъмол товарларини сотиш;

- кишлок хужалик махсулотлари етиштириш;

Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, корхоналар ишини яхшилаш хамда уларни қуллаб-қувватлаш учун конунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.

2.2. Жамият фаолияти юқорида белгиланган фаолият турлари билан чегараланмайди. Жамият амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставга зид бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.

Жамият ўз фаолиятини амалга оширишда ва жамият олдида турган вазифаларни ечиш учун қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

- Минтақалараро ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

- МДҲ давлатлари ва хорижий давлатлар корхона ва ташкилотлари билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;

- Ўзбекистан Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида филиал, ваколатхона қўшма корхона, ишлаб чиқариш цехлари, бўлинмалар ва бошқа янги корхоналарни ташкил этиш ва очиш;

- Ўқув муассасалари билан биргаликда шартнома асосида малакали мутахассисларни тайёрлаш;

- Биргалик фаолият ҳақидаги шартномалар асосида Жамият ва унинг филиаллари фаолиятига хорижий сармояларни жалб этиш;

- Ўзбекистан Республикаси ҳудудида ва ундан ташқари ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан турли битимлар тузиш ва уларни амалга ошириш;

- Ўзбекистан Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида кўчар ва кўчмас мулк, мулкий ва номулкий хуқуқдарни ҳамда интеллектуал мулкни эгаликка сотиб олиш, қабул қилиш, ижарага бериш ва ижарага олиш;

- Турли уюшма, иттифоқ, консорциум, компания, бирлашмаларга аъзо бўлиш;

- Белгиланган тартибда банк муассасаларида турли ҳисоб рақамларни очиш, шу жумладан хорижий валютада, банк ссудалари ва кредитларидан фойдаланиш, қонунчиликка мувофиқ барча тўлов шаклларидан фойдаланиш ва акцептлаш, амалдаги конвертация тартибига асосан ўз маблағларини ваколатли банклар орқали конвертация қилиш;

- Турли тендер ва танловларда иштирок этиш;

- Ўз хўжалик фаолиятини мустақил режалаштириш;

- Ўзбекистан Республикаси амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда мулк, қарз, камомад, бошқа йўқотишларни мустақил тарзда балансдан чиқариш;

- Жамиятнинг Устав вазифаларини бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш техник мақсадли буюмлар, хом ашё, материаллар, транспорт воситаларини сотиб олиш;

- Хомийлик ва хайрия фаолиятини амалга ошириш;

- Амалдаги қонунчиликка мувофиқ ишчи ва хизматчиларига қўшимча таътил, қисқартирилган иш куни, иш жадвали ва бошқа ижтимоий имтиёзларни белгилаш ва тақдим этиш.

3. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИ (УСТАВ КАПИТАЛИ) МИҚДОРИ

3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамият Устав фонди миқдори номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 748 195 дона
оддий ва
1 309 дона имтиёзли жами 749 504 дона эгаси ёзилган нақдсиз (хужжатсиз) акцияларга бўлинган 749 504 000 cўмдан иборат бўлиб, қуйидагича тақсимланган:

- Жисмоний ва юридик шахслар улуши – 100,0 фоиз, 749 504 000 сўмлик 749 504 дона акция;

а) Жамият Устав фонди миқдорини кўпайтириш.

3.3. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.4. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.5. Жамият устав капиталини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 19 500 000 дона эгаси ёзилган оддий нақдсиз ва 500 000 дона эгаси ёзилган имтиёзли нақдсиз акциялардан иборат.

3.6. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

3.7. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ обуна усули билан белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан биржа ёки биржадан ташқари уюшган бозорда жойлаштирилади.

3.8. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.

3.9. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул воситасида амалга оширилади.

3.10. Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

3.11. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

б) Жамият Устав фонди миқдорини камайтириш.

3.12. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.13. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамиятнинг уставига киритилган тегишли ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш куни белгиланадиган жамият устав фондининг энг кам миқдоридан қонун ҳужжатларида белгиланганидан камайиб кетадиган бўлса, жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

3.14. Устав фондини камайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

3.15. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

4. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ТУРЛАРИ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

4.1. Жамият ҳар бирининг номинал қиймати 1 000 сўм бўлган акцияларни муомалага чиқаради.

4.2. Жамият томонидан жойлаштирилган акциялар: номинал қиймати 1 000 сўм бўлган, умумий қиймати 749 504 000 сўм бўлган, 748 195 дона оддий ва 1 309 дона имтиёзли жами 749 504 дона эгаси ёзилган нақдсиз (хужжатсиз) акциялардан иборат.

4.3. Жамият ўз ҳўжалик фаолияти натижасидаги зарарларни қоплаш мақсадида акцияларни муомалага чиқариши мумкин эмас.

4.4. Акциялар эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.

4.5. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг 10 (ўн) фоиздан 100 (юз) фоизгача микдорда дивиденд олиш хукукини беради.

4.6. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

4.7. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

4.8. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

4.9. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

4.10. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

4.11. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

4.12. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

4.13. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

5. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ ТУЗИЛМАСИ

5.1. Жамиятни бошқарув органлари қуйидагилардан иборат:

- Акциядорларнинг умумий йиғилиши;

- Кузатув Кенгаши;

- Ижроия органи (Директор).

6. АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

6.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

6.2. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини Кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

6.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

б) жамиятни қайта ташкил этиш;

в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш;

ж) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

з) ўз акцияларини олиш;

и) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

к) аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

л) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

м) жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва бизнес-режасини тасдиқлаш;

н) жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

о) жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;

п) жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ҳисобот ва хулосаларини эшитиш;

р) имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида қонун ҳужжатларида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

с) акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

т) акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

у) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият томонидан йирик битимлар ва жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ф) - жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

х) жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларнининг энг юқори миқдорларини белгилаш;

ц) амалдаги қонунчилик ва мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.

6.4. Ушбу Уставнинг 6.3. бандининг а, б, в, д, о, п – хат бошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

6.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар йиғилиш баённомаси имзоланган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.

6.6. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. Шунингдек, Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўзгартишлар киритишга ҳақли.

6.7. Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақирилади ва ўтказилади.

7. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

7.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

7.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.

Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 9 (тўққиз) кишидан иборат.

7.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш, шунингдек аудиторлик текшириши ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисидаги масалаларни акциядорлар умумий йиғилиши қарорига киритиш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъкуллаш, бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабрдан кечиктирмай маъкулланиши лозим;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ижроия органи ва ички аудит хизмати ҳисоботларини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш;

- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва харажатларининг йиллик сметасини тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига қадар ижроия органи ваколатини муддатидан илгари тўхтатиш ва ижроия органи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

- жамият тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;

- акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- ушбу Устав ва қонунчиликка мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

7.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

7.5. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

7.6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.

7.7. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.

7.8. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

7.9. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

7.10. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади.

7.11. Жамият Кузатув кенгаши Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

8. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

8.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш директор томонидан амалга оширилади.

8.2. Директор жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави, “Жамият ижроия органи тўғрисида”ги Низоми, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

8.3. Директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

8.4. Директор жамият кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади). Директор билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

8.5. Директорга тўланадиган ҳақ миқдори Жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.

8.6. Директорнинг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

8.7. Директор Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

8.8. Директорнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

- мазкур устав ва Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

- кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

- жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

- жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;

- штатларни тасдиқлаш, Жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

- жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

- жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш.

8.9. Директор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари ҳамда меҳнат шартномаси билан директор ваколатига юклатилган жамиятнинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни мустақил ҳал этиш;

- акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;

- Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ акциядорлик жамиятининг мол-мулки ва пул-маблагларини тасарруф қилиш;

- шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;

- ишончномалар бериш;

- банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;

- ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;

- ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш;

- жамоа музокараларида Жамият номидан иштирок этиш ва жамоа шартномаларини тузиш;

- жамият ходимларини моддий рағбатлантириш;

- жамият ходимлардан ички меҳнат тартиби, ҳамда жамиятда амал қилаётган бошқа қоида ва тартибларга, шунингдек меҳнат шартномасига риоя қилишни талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизомини бузган холатларда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;

- ходим билан меҳнат шартномаси расмийлаштириш вақтида унинг учун Жамиятнинг хизмат ва тижорат сири деб белгиланувчи ахборотларнинг ҳажми ва таркибини белгилаш;

- мазкур Устав ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.

8.10. Жамият директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

8.11. Директор қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ Жамият олдида жавобгардир.

8.12. Директор мазкур устав ва Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

9. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

а) Тафтиш комиссияси

9.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади.

Жамият тафтиш комиссияси 3 (уч) кишидан иборат.

9.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

9.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколат доираси ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатлари, ушбу устав ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

9.4. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

9.5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

9.6. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

9.7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича ҳисобот ва хулоса тузади, бу хулосада:

жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.

9.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича тафтиш комиссия ҳисобот ва хулосаси акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

9.9. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

б) Жамиятнинг ички аудит хизмати

9.10. Жамият активларининг баланс қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлганда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

9.11. Жамиятнинг ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, жамият уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

9.12. Жамиятнинг ички аудит хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

в) Аудиторлик ташкилоти

(ташқи аудитор)

9.13. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамият молия-хўжалик фаолиятининг текширилишини амалга оширади ва унга текшириш якунлари бўйича ҳисобот ҳамда аудиторлик хулосасини тақдим этади.

9.14. Аудиторлик ташкилоти жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот ҳақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги оқибатида етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўлади.

9.15. Жамият Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган ҳолда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатдан келиб чиққан ҳолда танлов асосида амалга оширилади.

10. ЖАМИЯТНИНГ КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ

10.1. Жамият кузатув кенгаши томонидан унга ҳисобдор бўлган ва корпоратив қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифасини бажарувчи жамият корпоратив маслаҳатчиси лавозимини жорий этилиши мумкин.

10.2. Жамият корпоратив маслаҳатчисининг фаолияти жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

11. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

11.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

11.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

11.3. Мазкур Уставда назарда тутилмаган масалалар (маълумотлар) Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида тартибга солинади.