«Бухороэнергомарказ» акциядорлик жамиятининг

Кузатув кенгаши тўғрисида

 Н И З О М И

 

I. Умумий коидалар

1.1. Мазкур Низом «Бухороэнергомарказ» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг макомини аниклайди ва унинг ишини, кенгашга аъзоларни сайлаш тартибини, шунингдек хар бир аъзонинг хукук ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунига ва акциядорлик жамиятининг уставига мувофик ишлаб чикилган.

1.3. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, ушбу Қонун ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

1.4. Жамият кузатув кенгаши ўз фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатлари, мазкур Устав ва “Жамият кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомга асосан амалга оширади.

 

II. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг ваколати ва уни сайлаш

          2.1. Жамият кузатув кенгаши 9 кишидан иборат булиб, бир йил муддатга сайланади.

          2.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш, шунингдек аудиторлик текшириши ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига ҳақ тўлашнинг чекланган миқдорини белгилаш тўғрисидаги масалаларни Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш;

- қонунда ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- жамиятнинг йиллик ҳисоботи билан бирга жамиятнинг йиллик молия-ҳўжалик фаолиятини аудиторлик текшируви якунлари бўйича ташқи аудиторнинг ҳисобот ва хулосасини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш. Бунда жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим;

- йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича ижроия органи ва ички аудит хизмати ҳисоботларини эшитиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш;

- корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва харажатларининг йиллик сметасини тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият директорини тасдиклаш (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва хоказо), унинг ваколатларини муддатидан илгари тухтатиш масалаларини хал килиш;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига қадар ижроия органи ваколатини муддатидан илгари тўҳтатиш ва ижроия органи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;

- жамият тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан ҳамда аудиторлик ташкилотининг хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилашга доир тавсиялар бериш;

- акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг бошқарув органлари фаолият тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;

- жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ҳамда филиалларини ташкил этиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- ушбу Устав ва қонунчиликка мувофиқ кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

 Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш, жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

         

2.4 Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

Жамият бошқаруви аъзолари ва директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар жамият уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда белгилаб қўйилиши мумкин.

Акциядорларининг сони беш юздан ортиқ бўлган жамият учун жамият кузатув кенгашининг сон таркиби етти аъзодан кам бўлиши, акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

Давлат вакили лавозимига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).

 

III. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши раисини сайлаш

3.1. Жамият кузатув кенгашининг раиси, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади.

3.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли.

3.3. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, агар жамият уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.

3.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

IV. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши мажлисларини утказиш тартиби

4.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчисининг), ижроия органи аъзосининг, шунингдек жамият уставида белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби жамиятнинг уставида белгилаб қўйилади.

4.2. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум жамият уставида белгиланади, бироқ у жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

4.3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони жамият уставида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

4.4. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.

4.5. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

4.6. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

4.7. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

- мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

- мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

- мажлиснинг кун тартиби;

- овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

- қабул қилинган қарорлар.

4.8. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

4.9. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

4.10. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

V. Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларининг   

хукук ва мажбуриятлари

5.1. Кузатув кенгаш аъзоси:

Кузатув кенгаш йигилишда шахсан катнашиш, йигилишда мухокама килинаетган масала юзасидан регламент билан ажратилган вакт доирасида сузга чикиш;

ишларнинг шу кундаги ахволи тугрисида, акциядорлик жамиятининг ишлаб чикариш-хужалик ва тижорат фаолиятининг бирор-бир давр ичидаги асосий натижалари хакида, уни ривожлантириш режалари тугрисида барча тулик ва ишончли ишлаб чикариш хамда молия ахборотини олиш.

            Кузатув кенгаш аъзолари уртасида вазифаларни таксимлаш Кузатув кенгаш раиси томонидан Кузатув кенгашнинг хар бир аъзоси учун аник амалга оширилади. Жамият Низомига мувофик жамият кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда бадал (рагбатлантириш) тўланади, бунда хар чоракда директор бир ойлик лавозим иш хакисининг 100 фоиз микдорида, чорак давомида кузатув кенгаши йигилишларида ва карорлар кабул килишда катнашган аъзоларга туланади хамда кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин.

5.2. Кузатув кенгаш аъзоси битишувларни тузувчи томонлардан бири акциядорлик жамияти хисобланган битишувда молиявий манфаатдорликка эга булган холларда, шунингдек, Кузатув кенгаш аъзоси билан акциядорлик жамияти манфаатлари бошкача тарзда зиддиятли холларда, Кузатув кенгаш аъзоси уз манфаатдорлиги тугрисида Кузатув кенгашда битишув тузилгунга кадар хабар беришга мажбурдир, битишув тугрисидаги карор эса бундай манфаатдорликка эга булмаган Кузатув кенгашнинг купчилик аъзолари, ехуд Акциядорларнинг умумий йигилишида купчилик акциядорлар томонидан кабул килиниши керак. Бунда алар бундай битишув юзасидан на мухокамаларда, на карорлар кабул килишда катнашмайдилар.

5.3. Кузатув кенгаш аъзолари еки билвосита Кузатув кенгаш томонидан у еки бу карорларни кабул килишга таъсир курсатганлик учун хак олиш хукукига эга эмаслар.

5.4. Кузатув кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва намунавий хукуклар, хужалик фаолияти сохасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалар тугрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш максадида фойдаланиш хукукига эга эмаслар.

5.5. Кузатув кенгаш аъзолари узларининг лавозими мажбуриятларини халол, шунингдек, акциядорлик жамияти манфаатлари йулида улар энг яхши деб хисоблайдиган усул билан оширишга мажбурдирлар.

VI. Кузатув кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги.

6.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Агар ушбу модда қоидаларига мувофиқ бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

6.2. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқарув аъзоси, шунингдек ишончли бошқарувчи устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.