1. “Бухоро шаҳар иссиқлик тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш” лойиҳаси тўғрисида
  • 2014 йилда Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда молия вазирлигининг топшириғига асосан 2011 йилда ишлаб чиқилган, белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳамда 2011 йил 07 октябда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Бухоро шахар иссиқлик тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш” лойихасининг дастлабки техник иқтисодий асослари (ПТЭО) 2014 йил нархларини инобатга олган ҳолда “Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа” институти томонидан қайта ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда тегишли вазирликлар билан келишилди;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 июлдаги     №Р-4681-сонли “Жаҳон банки билан молиявий ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисида”ги топшириғига асосан “Иссиқлик тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш” лойиҳасининг техник иқтисодий асосларини (ТЭО) ишлаб чиқиш мақсадида халқаро тендер эълон қилинди ва тендерда Финландиянинг “FCG” консальтинг компанияси ғолиб деб топилди.
  • Жорий йилнинг апрел ойида Финландиялик консультантлар томонидан лойиха ўз ичига олган шаҳарларнинг (Чирчиқ, Сергели, Андижон, Бухоро ва Самарқанд) иссиклик таъминоти корхоналарида дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳозирда “FCG” консультантлари томонидан лойиҳанинг техник топшириғини аниқлаш мақсадида дастлабки ўрганишлаш юзасидан техник-иқтисодий ҳисобот тайёрланмоқда.
  • Мазкур лойиҳага (5та шаҳар учун) жами 201,4 млн АҚШ доллари ажратилган бўлиб, шундан, Жаҳон банки томонидан 139,4 ва Республика бюджетидан 62,0 млн АҚШ доллари миқдорида мабдағ ажратилиши кўзда тутилган. Жаҳон банкининг маблағлари қозонхоналар ва иссиқлик тармоқларнинг модернизацияси, шу жумладан, хозирги иссиқлик тизимининг мавжуд очиқ тизимидан ёпиқ тизимга ўтиш мақсадида индивидуал иссиклик пунктлари ўрнатилиши (ИТП) учун сарфланиши ва республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар эса кўп қаватли уй-жойларнинг ички иситиш тизимини тикланишига сарфланиши белгиланган. 
  • Бухоро шаҳар иссиқлик тизимини ривожлантириш учун Жаҳон банки томонидан тахминан 21,0 млн АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилган.
  • 21,0 млн. АҚШ доллари эвазига қуввати 75 МВтга тенг 2 та замонавий қозон ўрнатиш (10,0 млн.АҚШ долл), 12 кмга яқин иссиқлик тармоқларини алмаштириш (7,0 млн.АҚШ долл) ва 215 дона индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатиш (3,0 млн.АҚШ долл) ва зарур бўлган тақдирда кўп қаватли уйларнинг электр ва совуқ сув таъминотини реконструкция қилиш (0,6 млн.АҚШ долл) режалаштирилган.
  • Лойиҳа бўйича барча техник-иқтисодий масалаларни келишиб олиш (Жаҳон банки, Молия, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва иқтисодиет вазирликлари билан келишуви), шунингдек, тегишли юридик ҳужжатларни расмийлаштириш жорий йилнинг 01 октябрига қадар тугатилиши кўзда тутилган.